kitobsavdo.uz сайти муаллифлар, нашриётлар ва китоб дўконларини ҳамкорликда ишлашган таклиф қилади. Сайтимизда эълон қилинган китоб ва медиа маҳсулотлар бўйича муаллифлик ҳуқуқлари бузилмаслиги кафолатланади.

САМАРҚАНД - ТЎПЛАМ

САМАРҚАНД - ТЎПЛАМ

Ҳар бир инсон ўзи туғилиб, вояга етган заминни севади, ардоқлайди ва фидоий бўлиб меҳнат қилади.  Ижодкор эса ўз юртини мадҳ этишни қарздорлик ҳисси деб билади. Шу боис ўз Ватанини жон қадар севиб, унга эҳтиромини сатрларга сингдирмаган шоир кам топилади. Она Ватан сўзи шунинг учун ҳам шеъриятнинг бош мавзуси бўлиб қолган. Ватан сарҳадлари сари кириб бораверсак, уни янада теран ҳис қиламиз, қадрига етамиз. 

Ўзбекистон шунинг учун ҳам табаррук заминки, ҳар бир шаҳри, ҳар бир вилояти тарихий жойларга бой. Шундай улуғ шаҳарлардан бири Самарқанддир. У ҳақда кўплаб асарлар ёзилган, қўшиқлар куйланган.

Ушбу китобни қадим Самарқанд ҳақидаги шеърлардан тузилган гулдаста, деб билгайсиз.

Шарҳ ёзиш

Примечание: HTML разметка не поддерживается! Используйте обычный текст.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов
  • 17200сум